Archive for the ‘Саҳобалар ҳаёти’ Category

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу (1-қисм)

Friday, September 24th, 2010

Бисмиллаҳ..
Барча оламларни гўзал, бетакрор услубда яратган, инсонларни ақлу ҳуш неъмати ила зийнатлаган Холиқи Яктога ҳамду санолар бўлсин.. Осмондаги юлдузлар, ёмғир томчилари сонини, ердаги тупроғу қумлар, зарралар ададини билувчи, бир қил ҳаракатидан, бир барг тушишидан бехабар қолмайдиган Хабардор зотга мақтовлар, олқишлар бўлсин.. Қоронғилигу ёруғлик, сирлару ошкоралар унинг учун баробардир… (more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (5-, охирги қисм)

Tuesday, March 30th, 2010

Ана шундай қилиб оллоҳ шери, пайғамбар арслони улуғвор шаҳид бўлиб йиқилдилар..
Ҳаётлари ғала-ғовурли кечганидек, ўлимлари ҳам шундай ғала-ғовурли бўлди..
Душманлари у кишини ўлдириш билан кифояланиб қолмадилар.. пайғамбар ва амакисини асосий кўзда тутган, ушбу мақсад йўлида бор пул, бор кучни тўплаганлар уни ўлдириш билан аламларидан чиқа олмадилар..
абу суфён аёли Ҳинд бинти Утба Ваҳшийга Ҳамзанинг жигарини кесиб келишни буюрди..! ушбу қутурган рағбатни ваҳший бажо келтириб, унга жигарни ўнг қўлида топширар экан, ўз вазифаси бажарилиши эвазига ваъда этилган тақинчоқларни чап қўли ила олар эди..!
Киши жоҳилиятда не-не аҳмоқлик, не-не мажнунлик қилмайди.. не-не мантиқсиз ҳаракатлар ундан содир бўлмайди..
Ҳинд ҳам жоҳилият моғорлари ҳали қалбида қурум каби ётар экан, Ҳамза жигарини чайнаб, тили бирла бир-икки айлантирди, бу бемаънилик билан вужудини қамраб ётган адоват, нафратини енгиллатмоқчи бўлди.. жигарни бир-икки бор оғзида айлантирдию, юта олмасдан чиқариб ташлаб, нарироқда турган тош устига чиқиб, қичқирди:

Бадр кунин аламин олдик беомон,
Жанг кетидан қасос уруши ёмон..
Утба, акам, ёлғиз ўғлим, амаким,
Қасосин олмоқ-чун чиққандим бу кун..
Юрагим қондирдим, назрим ушалди,
Ваҳший таскин бериб, қасдимни олди.. (more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (4-қисм)

Wednesday, March 17th, 2010

оллоҳ исломни ана шундай Ҳамза орқали эъзозлади.. у росулуллоҳни ҳимоя қилиб, заиф-бечора асҳобларини мудофаа қилиб тоғдек куч, қоялардек матонат билан туриб бердилар..
абу жаҳл уни мусулмонлар сафида кўрар экан, энди уруш бўлиши аниқлигини сезган, ҳали улар кучаймасдан бурун пайғамбар ва асҳобларига озорни кўпайтириб, тезроқ халқ орасида уруш чиқаришга, ўз нафрат ва ҳасадларига шу йўл билан малҳам беришга киришган эди..
табиийки, Ҳамза барча озорларни қайтариб қололмади.. озорлар бир икки кучли одамнинг мусулмон бўлиши билан тўхтайдиган даражада оз эмас эди.. лекин унинг мусулмон бўлиши анчагина кишига қалқон бўлиши билан бирга, аввал унинг, кейин умарнинг исломга кириши кўпгина атрофдаги қабилаларга ўз таъсирини ўтказиб, улар исломга тўп-тўп бўлиб кира бошладилар.
Ҳамза мусулмон бўлиши билан бор нарсасини – офияту тинчлик, кучу қувват, бутун ҳаётини оллоҳга ва унинг динига шундай бағишладики, ҳатто унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “оллоҳ шери, пайғамбар арслони” деган ном бердилар.
душманга биринчи бор чиққан қўшиннинг амири Ҳамза бўлдилар.
мусулмонлар учун биринчи тикилган байроқни ҳам Ҳамза кўтардилар.
бадр ғазотида икки тўп учрашган вақтда оллоҳ шери, пайғамбар арслони ғаройиб қаҳрамонликларни кўрсатди..

(more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (3-қисм)

Wednesday, March 10th, 2010

Ҳамза ўткир ақл соҳиби ҳамда софдил, виждонли киши эди..
Уйга қайтиб, ҳордиғини олгач, бугунги бўлиб ўтган воқеалар ҳақида хаёлга чўмди..
Мусулмон бўлганини қай ҳолда ва қачон билдириб қўйди..? (more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (2-қисм)

Thursday, March 4th, 2010

Мана, ўша кун ҳам етиб келди…
Ҳамза ҳовлисидан елкасига камонини ортқилаб юзини чўлга бурганча ўзининг севимли машғулоти, кўнглига яқин эрмаги бўлмиш – овга, сайёдликка отланди… У ушбу соҳада жуда катта маҳоратга эга эди.. (more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (1-қисм)

Friday, February 26th, 2010

Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу


Саҳобалар ҳаёти номли ушбу гулшанлар мажмуасида биридан иккинчисига ўтиб, бир боғдан иккинчи бир гўзал боққа кўчар эканмиз, уларнинг ҳар биридан янги бир шуур, янги ҳиссиёт билан чиқиб, ўзгача ҳаловат, ўзгача тароватни туйиб қайтамиз.. бугун ҳам ўша гулшанлардан бир боққа разм солиб, ундаги ифорлардан маст бўлиб, тотли меваларидан тановул қилмоқчи бўлсангиз эътибор билан ўқимоғингиз, вужудингиз ила ҳикоя ичида бўлмоғингиз мақсадга мувофиқ бўлади..

Бугунги ҳикоямиз оллоҳнинг шери, шаҳидлар саййиди ҳақида..

(more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (3-қисм)

Sunday, February 21st, 2010


(охири)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк элчиси ўз вазифасини аъло даражада уддалаган эди..
Кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан йиллар ўтади.. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадинага ҳижрат қиладилар.. Қурайш ўз ёғига қовурилиб, адоватдан ич-этини еб, Оллоҳнинг солиҳ бандалари ортидан ҳақсиз таъқибини тўхтатмай ўз ботилини чархлагани чархлаган эди.. Бадр ғазоти келиб бор ҳушларини ҳам бошларидан учирадиган мағлубиятга учрайдилар.. Бу мағлубият аччиғида ўч олмоқ ҳиссида ёнадилар.. Уҳуд жанги келади.. Мусулмонлар жангга шайланадилар.. (more…)

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (2-қисм)

Monday, February 15th, 2010

(давоми)

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни ўша вақтдаги энг масъулиятли вазифани бажаришга йўлладилар. Ақаба олдида Росулуллоҳга иймон келтириб, байъат берган ансорларга динни ўргатиш учун, қолган мадиналикларни ҳам даъват қилиб, шаҳарни ҳижратга тайёрлаш учун Мусъаб Мадинага пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиси сифатида йўл олди.
Саҳобалар ичида ундан кўра ёши каттароқ, ҳурмат-эътиборлироқ, Росулуллоҳга яқинроқлари бор эди. Лекин пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтнинг энг долзарб масаласи бўлган бу ишга Мусъабул-хайрни ихтиёр этдилар. Унга яқин кунлар ичида ислом марказига айланадиган Мадина шаҳридаги даъват ишларини ишониб топширдилар. (more…)

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (1-қисм)

Tuesday, February 9th, 2010

Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу

Исломнинг илк элчиси

Мусъаб розияллоҳу анҳу ғайрат-шижоатга тўла, ҳусндор, қурайш йигитларининг сарасидан эди..
Тарихчи ровийлар унинг ёшлигини таърифлаб, «Макка аҳлининг энг хушбўй, атрлиси эди», дейдилар.
Макка йигитлари ичида Мусъабдай ота-онасининг эркаси бўлиб, ноз-неъмат ичида туғилиб ўсгани бўлмаса керак.
Макка гўзалларининг орзуси, мажлис-йиғинларда оғиздан тушмайдиган бу хушрўй, келишган, эрка йигит иймон-эътиқод бобида, фидойилик майдонида донг чиқариб, афсонага айланиб қолиши мумкинми?
Ё Оллоҳ! Мусъаб ибн Умайрнинг ёки мусулмонлар атаганларидай Мусъаб ул-хайр – эзгули Мусъаб воқеаси нақадар таъсирли!
У ислом қолибида шаклланган, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тарбиясини олган буюк зотлардан бири…
Унинг ҳаёти бутун башарият учун шарафдир.
(more…)

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар хаёти бўйлаб) сайр. Билол ибн Рабох розияллоҳу анҳу. (3-қисм)

Wednesday, January 27th, 2010

Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди.. Шунчалик кулдики, бугунги кун учун, ҳозирги аянчли ҳоли учун кулиш қолмади, кулиш планини бажариб бўлди..!
Билол дўсти Абдурраҳмон ибн Авф ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтолмаслигини кўриб бор овозида бақирди:
– Эй Оллоҳ ансорлари!! Куфр боши Умайя ибн Халаф!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай..!!
Шунда бир гуруҳ мусулмонлар қилич яланғочлаб, Умайя ва унинг ўғлини – ўғли ҳам қурайш кофирлари сафида эди – ўраб олдилар, ўлим гирдоби уларни ўз оғушига олган эди.. Абдураҳмон ҳеч нарса қила олмай қолди..
(more…)