Archive for March, 2010

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (5-, охирги қисм)

Tuesday, March 30th, 2010

Ана шундай қилиб оллоҳ шери, пайғамбар арслони улуғвор шаҳид бўлиб йиқилдилар..
Ҳаётлари ғала-ғовурли кечганидек, ўлимлари ҳам шундай ғала-ғовурли бўлди..
Душманлари у кишини ўлдириш билан кифояланиб қолмадилар.. пайғамбар ва амакисини асосий кўзда тутган, ушбу мақсад йўлида бор пул, бор кучни тўплаганлар уни ўлдириш билан аламларидан чиқа олмадилар..
абу суфён аёли Ҳинд бинти Утба Ваҳшийга Ҳамзанинг жигарини кесиб келишни буюрди..! ушбу қутурган рағбатни ваҳший бажо келтириб, унга жигарни ўнг қўлида топширар экан, ўз вазифаси бажарилиши эвазига ваъда этилган тақинчоқларни чап қўли ила олар эди..!
Киши жоҳилиятда не-не аҳмоқлик, не-не мажнунлик қилмайди.. не-не мантиқсиз ҳаракатлар ундан содир бўлмайди..
Ҳинд ҳам жоҳилият моғорлари ҳали қалбида қурум каби ётар экан, Ҳамза жигарини чайнаб, тили бирла бир-икки айлантирди, бу бемаънилик билан вужудини қамраб ётган адоват, нафратини енгиллатмоқчи бўлди.. жигарни бир-икки бор оғзида айлантирдию, юта олмасдан чиқариб ташлаб, нарироқда турган тош устига чиқиб, қичқирди:

Бадр кунин аламин олдик беомон,
Жанг кетидан қасос уруши ёмон..
Утба, акам, ёлғиз ўғлим, амаким,
Қасосин олмоқ-чун чиққандим бу кун..
Юрагим қондирдим, назрим ушалди,
Ваҳший таскин бериб, қасдимни олди.. (more…)

48-Дарс. Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم Аллоҳ буйруғини бажариб, даъвтларини изҳор этганлари, бу ишдаги жонбозликлари

Tuesday, March 30th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Расулуллоҳ  صلى الله عليه و سلم Аллоҳ буйруғини бажариб, даъвтларини изҳор этганлари, бу ишдаги жонбозликлари.

47-Дарс. Намоз фарз бўлишининг дастлабки даврида намоз адо этилиш ҳолатлари, бунга доир баъзи воқеалар.

Sunday, March 28th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Намоз фарз бўлганининг илк даврларида унинг адо этилиши ҳолатлари ва бундаги баъзи воқеалар, улардан олинадиган дарслар, сабоқлар.

46-Дарс. Намознинг фарз бўла бошлаши.

Monday, March 22nd, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Намознинг фарз бўла бошлаши.

45 Дарс. Исломга Даъватнинг, бошида махфий бўлгани ва кейин ошкора қилина бошлаганлиги.

Friday, March 19th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Исломга даъватнинг, бошида махфий бўлгани ва кейин ошкора қилина бошланганлиги.

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (4-қисм)

Wednesday, March 17th, 2010

оллоҳ исломни ана шундай Ҳамза орқали эъзозлади.. у росулуллоҳни ҳимоя қилиб, заиф-бечора асҳобларини мудофаа қилиб тоғдек куч, қоялардек матонат билан туриб бердилар..
абу жаҳл уни мусулмонлар сафида кўрар экан, энди уруш бўлиши аниқлигини сезган, ҳали улар кучаймасдан бурун пайғамбар ва асҳобларига озорни кўпайтириб, тезроқ халқ орасида уруш чиқаришга, ўз нафрат ва ҳасадларига шу йўл билан малҳам беришга киришган эди..
табиийки, Ҳамза барча озорларни қайтариб қололмади.. озорлар бир икки кучли одамнинг мусулмон бўлиши билан тўхтайдиган даражада оз эмас эди.. лекин унинг мусулмон бўлиши анчагина кишига қалқон бўлиши билан бирга, аввал унинг, кейин умарнинг исломга кириши кўпгина атрофдаги қабилаларга ўз таъсирини ўтказиб, улар исломга тўп-тўп бўлиб кира бошладилар.
Ҳамза мусулмон бўлиши билан бор нарсасини – офияту тинчлик, кучу қувват, бутун ҳаётини оллоҳга ва унинг динига шундай бағишладики, ҳатто унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “оллоҳ шери, пайғамбар арслони” деган ном бердилар.
душманга биринчи бор чиққан қўшиннинг амири Ҳамза бўлдилар.
мусулмонлар учун биринчи тикилган байроқни ҳам Ҳамза кўтардилар.
бадр ғазотида икки тўп учрашган вақтда оллоҳ шери, пайғамбар арслони ғаройиб қаҳрамонликларни кўрсатди..

(more…)

44-Дарс. Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم даъватларига ижобат қилган саҳобалар.(Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) (давоми)

Saturday, March 13th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم даъватларига ижобат қилган саҳобалар.(Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) (давоми)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (3-қисм)

Wednesday, March 10th, 2010

Ҳамза ўткир ақл соҳиби ҳамда софдил, виждонли киши эди..
Уйга қайтиб, ҳордиғини олгач, бугунги бўлиб ўтган воқеалар ҳақида хаёлга чўмди..
Мусулмон бўлганини қай ҳолда ва қачон билдириб қўйди..? (more…)

43-Дарс. Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم даъватларига ижобат қилган саҳобалар.(Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин)

Tuesday, March 9th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم даъватларига ижобат қилган саҳобалар.(Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин)
-шу жумладан, даъватга илк ижобат қилган, аёлларнинг сиддиқи Хадижа розияллоху анҳу хақларида;

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (2-қисм)

Thursday, March 4th, 2010

Мана, ўша кун ҳам етиб келди…
Ҳамза ҳовлисидан елкасига камонини ортқилаб юзини чўлга бурганча ўзининг севимли машғулоти, кўнглига яқин эрмаги бўлмиш – овга, сайёдликка отланди… У ушбу соҳада жуда катта маҳоратга эга эди.. (more…)