Podcast: Play in new window | Download (Duration: 45:50 — 10.6MB)
Ушбу дарсда:
Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари ҳақида суҳбат қилинган
(олдинги дарснинг давоми)
Podcast: Play in new window | Download (Duration: 45:50 — 10.6MB)
Ушбу дарсда:
Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари ҳақида суҳбат қилинган
(олдинги дарснинг давоми)
Мавзу ҳақида: Ушбу видеода Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини илк бор қурилиши
саҳиҳ маълумотларга таянган ҳолда, тақрибий тасвирланиб баён қилиб берилади.
(more…)
Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди.. Шунчалик кулдики, бугунги кун учун, ҳозирги аянчли ҳоли учун кулиш қолмади, кулиш планини бажариб бўлди..!
Билол дўсти Абдурраҳмон ибн Авф ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтолмаслигини кўриб бор овозида бақирди:
– Эй Оллоҳ ансорлари!! Куфр боши Умайя ибн Халаф!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай..!!
Шунда бир гуруҳ мусулмонлар қилич яланғочлаб, Умайя ва унинг ўғлини – ўғли ҳам қурайш кофирлари сафида эди – ўраб олдилар, ўлим гирдоби уларни ўз оғушига олган эди.. Абдураҳмон ҳеч нарса қила олмай қолди..
(more…)
Билол ўша қаттиқ азобда тегирмон орасида қолган дондек пастидану устидан қайноқ тошлар исканжасида кеч киргунча қолар, кун қайтгач, уни турғизишиб, бўйнига арқон боғлаб шаҳарга олиб қайтишар, ҳолдан бутунлай толган Билолни ёш болаларига топширишиб, Макка кўчалари бўйлаб судраб юришга буюрар эдилар.. Билол эса, ўзининг покиза хиргойиси бўлмиш “Аҳад, Аҳад”ни тилидан қўймас эди..
Тун ўз қоронғилик пардаси билан барча томонни ўраб олгандан кейин ҳам гўё улар ўзларининг Билол билан “савдоларини пиширмоқ” учун унга:
– Эртага олиҳаларимиз ҳақида бир яхши сўз айтгин, раббим Лот Уззо дегин, тинч қўяйлик сени, қайтиб сенга бир сўз демайлик. Ахир биз ҳам азоблашдан чарчаб кетдик! Азобни гўё биз кўраётгандек!, деётгандек бўларди..
У эса бош чайқар, “Аҳад, Аҳад” сўзини такрор ва такрор айтар эди..
Бундан ёрилиб, ёниб кетган Умайя ибн Халаф унга мушт туширар, қичқириб:
– Эй бахтиқаро қул! Не кўргилик бўлдинг бизга! Лот билан Уззога қасамки, сени қулларга ҳам, саййидларга ҳам баб баравар ибрат қилмасамми!! дер эди.
(more…)
Сизларни бу улкан кишилар ҳаёти билан бақадриҳол таништиришда давом этар эканмиз, энди ўша “Саҳобалар ҳаёти” номли боғнинг яна бир гулшани ила, ўша улуғ, муборак карвоннинг, иймон, садоқат, фидойилик, шижоат, матонат, барча эзгу амаллар ортилган карвоннинг яна бир тенги йўқ фарди ила таништиришга ҳаракат қиламиз..
(more…)
Podcast: Play in new window | Download (Duration: 47:12 — 10.9MB)
Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:
-Самовий китобларнинг Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم хақларида башоратлари, Илгариги Пайғамбарлардан Дониёл алайҳиссаломга Расулуллоҳ хақларида صلى الله عليه و سلم келган башоратлар;
-Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари;
-Араб Фолбинлари Расулуллоҳ келишларидан илгари ўзларининг жинлари ўғирлаб келтирган хабарларга асосланиб у кишининг келишларидан хабар бериб юришлари;
Podcast: Play in new window | Download (Duration: 23:47 — 5.5MB)
Ушбу дарсда ўтган дарснинг давоми буйича суҳбат қилинган:.
Ўлим, жонни таслим қилиш, қабр хаёти хақида.
(олдинги дарснинг давоми)
Диққат билан назар ташланг..
Ҳў анави соя тагида, хурмо баргларини (хурмо барглари узун-узун бўлади) ўриб, эшиб, саватлар, турли идишлар тўқиб ўтирган салобатли кексани кўряпсизми? Ўша киши Салмон бўладилар.. Калталигидан тиззаларигача очилай деб қолган яктакда, кексалик маҳобати, айни вақтда соддагина кийими билан қўр тўкиб ўтирибди..
Унга бериладиган тортиқ (пенсия) жуда ортиқ даражада, йилига 4 минг- 6минг орасида бўлсада, уларнинг барчасини тарқатиб берар, ундан бир дирҳам бўлсада олиб қолишдан бош тортар эдилар..
“Бир дирҳамга хурмо барглари сотиб олиб, кейин идишлар ясаб, 3 дирҳамга сотаман, бир дирҳамни яна барглар олишга олиб қўйиб, бир дирҳамни оиламга ишлатаман, яна бирини садақа қиламан.. Агар Умар ибн Хаттоб келиб бундан қайтарсада, қайтмайман”, дер эдилар..
Эй Муҳаммад издошлари! Эй улуғ саҳобалар!!
(more…)
Азизлар эътиборингизга интернетда онлайн ўқиш учун жуда қулай бўлган ушбу китоб дастурни тақдим этамиз.
Ушбу”Флэш” файл шаклидаги Қуръони Карийм мусҳафидан фойдаланиш учун:
– Интернетга боғланиш тезлигингиз бироз юқори бўлиши керак.
– Фойдаланиш жуда осон, ҳақиқий китобни очганингиз каби мусҳафнинг бурчагига келиб сичқончанинг ўнг тугмасини босиб
туриб саҳифани очинг.
-Ушбу дастурга саноқли дақиқаларингизни ажратсангиз бундан фойдаланишни иншаллоҳ жуда осонликча ўрганиб оласиз.
(more…)
Ушбу жозибадор, нурли калималар ила Салмон Форсий ўзини Оллоҳга боғлагувчи, унга ҳаёт йўлини чизиб берувчи ҳақиқатни излаш йўлидаги саргузаштларини гапириб берди..
Саргузаштларига қулоқ тутар экансиз, беихтиёр хаёлга чўмасиз.. Нақадар ҳиммати кўкда бўлган, интилувчан киши бўлган экана!
Ичида сақлаётган руҳи бунчалар пок, бунчалар беғубор бўлмаса.. Тоғларни майда-майда этувчи, кескир олмосларданда ўткир, метин иродаси бунчалар мустаҳкам, бунчалар қатъий бўлмаса.!
(more…)