34-Дарс. Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم га ваҳйнинг бошланиши.

February 5th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

  • Муҳаммад صلى الله عليه و سلم га ваҳйнинг бошланиши;
  • Ваҳй келганида у кишининг ҳолатлари;
  • Ваҳй келганида у кишига илк бор дастак бўлган зотлар;
  • Ваҳй келганидаги у кишининг ҳолатлари ҳақида фитна гаплар қилганларга раддия;


33 Дарс. Олдинги дарснинг давоми,Яҳудлар расулуллоҳнинг номлари билан бошқа қавмларни огоҳлантиришлари.

February 1st, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Савод ибн Қорибнинг шеърлари;
-Яҳудлар расулуллоҳнинг номлари билан бошқа қавмларни огоҳлантиришлари;
-Яҳудлардан айримларининг мусулмон бўлганликлари;

Саҳифамиздаги Дарсларнинг мавзуларини режалаштириш ва Савол жавоблар ҳақида.

February 1st, 2010

السلام عليكم و رحمة الله و بركاته
Азиз биродарлар,
Маълумингизким Сийрат дарслари қаторида баъзан www.wiziq.com саҳифасидаги дарсларимизда иштирок этаятган илм толиблари ва бошқа меҳмонларнинг талабларига биноан турли хил исломий мавзуларда дарслар қилинаяпти. (Ушбу дарслар саҳифанинг савол жавоблар, ислом арконлани ва бошқа бўлимларда эълон қилиниб келинаяпти)
Саҳифамиздаги дарсларни тартибга солиш мақсадида сизларга қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз:
-Сийрат дарслари жуда катта мавзу бўлганлиги сабабли ушбу дарслар агар ҳозирги тартиб каби (орада кўп бошқа мавзулар қўшилиши) давом этса сийрат дарслари анча вақтга (йилларга) чўзилиб кетиши мумкин. Шунинг учун эндидан сийрат дарсларига кўпроқ вақт ажратиб ойда бир марта,  ойнинг охирги хафтасидаги сийрат дарси ўрнида савол жавобларга бағишланган эркин мавзуда дарс қилишга қарор қилинди.
Савол-жавоблар ва Эркин мавзулар ҳақида:

Талабларга бинон, навбатдаги эркин мавзулар:

2010, 31  Октябр , Якшанба:
“Тавба истиғфор, Аллоҳнинг раҳмати ҳақида.”

2010, 28  Ноябр,Чоршанба:

“Зикруллоҳ-Аллоҳни зикр қилиш ҳақида.”

Дарсларга тўғридан тўғри қатнашолмай уларни онлайн (ёки тушириб олиб) эшитаятган биродарлар бизга ўзлари қизиққан мавзуларни ушбу эълонга фикр билдириш орқали ёки “islomiy.darslar@gmail.com” электрон хабар-қути манзилларимизга юборишлари мумкин.

Аллоҳ барчамизни илм олиб унга амал килишни насиб қилсин, ушбу дарсларимизни давомли қилсин!

Саҳифа таҳририяти

32. Дарс. Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари.(олдинги дарснинг давоми)

January 31st, 2010

Ушбу дарсда:
Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари ҳақида суҳбат қилинган
(олдинги дарснинг давоми)

Мадина ҳарам масжидининг илк бор қурилиши

January 30th, 2010



Мавзу ҳақида: Ушбу видеода Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини илк бор қурилиши
саҳиҳ маълумотларга таянган ҳолда, тақрибий тасвирланиб баён қилиб берилади.
Read the rest of this entry »

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар хаёти бўйлаб) сайр. Билол ибн Рабох розияллоҳу анҳу. (3-қисм)

January 27th, 2010

Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди.. Шунчалик кулдики, бугунги кун учун, ҳозирги аянчли ҳоли учун кулиш қолмади, кулиш планини бажариб бўлди..!
Билол дўсти Абдурраҳмон ибн Авф ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтолмаслигини кўриб бор овозида бақирди:
– Эй Оллоҳ ансорлари!! Куфр боши Умайя ибн Халаф!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай..!!
Шунда бир гуруҳ мусулмонлар қилич яланғочлаб, Умайя ва унинг ўғлини – ўғли ҳам қурайш кофирлари сафида эди – ўраб олдилар, ўлим гирдоби уларни ўз оғушига олган эди.. Абдураҳмон ҳеч нарса қила олмай қолди..
Read the rest of this entry »

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар хаёти бўйлаб) сайр. Билол ибн Рабох розияллоҳу анҳу. (2-қисм)

January 27th, 2010

Билол ўша қаттиқ азобда тегирмон орасида қолган дондек пастидану устидан қайноқ тошлар исканжасида кеч киргунча қолар, кун қайтгач, уни турғизишиб, бўйнига арқон боғлаб шаҳарга олиб қайтишар, ҳолдан бутунлай толган Билолни ёш болаларига топширишиб, Макка кўчалари бўйлаб судраб юришга буюрар эдилар.. Билол эса, ўзининг покиза хиргойиси бўлмиш “Аҳад, Аҳад”ни тилидан қўймас эди..
Тун ўз қоронғилик пардаси билан барча томонни ўраб олгандан кейин ҳам гўё улар ўзларининг Билол билан “савдоларини пиширмоқ” учун унга:
– Эртага олиҳаларимиз ҳақида бир яхши сўз айтгин, раббим Лот Уззо дегин, тинч қўяйлик сени, қайтиб сенга бир сўз демайлик. Ахир биз ҳам азоблашдан чарчаб кетдик! Азобни гўё биз кўраётгандек!, деётгандек бўларди..
У эса бош чайқар, “Аҳад, Аҳад” сўзини такрор ва такрор айтар эди..
Бундан ёрилиб, ёниб кетган Умайя ибн Халаф унга мушт туширар, қичқириб:
– Эй бахтиқаро қул! Не кўргилик бўлдинг бизга! Лот билан Уззога қасамки, сени қулларга ҳам, саййидларга ҳам баб баравар ибрат қилмасамми!! дер эди.
Read the rest of this entry »

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар хаёти бўйлаб) сайр. Билол ибн Рабох розияллоҳу анҳу. (1-қисм)

January 27th, 2010

Сизларни бу улкан кишилар ҳаёти билан бақадриҳол таништиришда давом этар эканмиз, энди ўша “Саҳобалар ҳаёти” номли боғнинг яна бир гулшани ила, ўша улуғ, муборак карвоннинг, иймон, садоқат, фидойилик, шижоат, матонат, барча эзгу амаллар ортилган карвоннинг яна бир тенги йўқ фарди ила таништиришга ҳаракат қиламиз..
Read the rest of this entry »

31-Дарс. Самовий китобларнинг Расулуллоҳ хақларида башоратлари. Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари.

January 25th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Самовий китобларнинг Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم хақларида башоратлари, Илгариги Пайғамбарлардан Дониёл алайҳиссаломга Расулуллоҳ хақларида صلى الله عليه و سلم келган башоратлар;
-Расулуллоҳдан олдинроқ жинларга тошлар отилиши воқеалари;
-Араб Фолбинлари Расулуллоҳ келишларидан илгари ўзларининг жинлари ўғирлаб келтирган хабарларга асосланиб у кишининг келишларидан хабар бериб юришлари;

Савол-жавоблар 3. Ўлим, жонни таслим қилиш, қабр хаёти хақида (2-чи қисм)

January 22nd, 2010

Ушбу дарсда ўтган дарснинг давоми буйича суҳбат қилинган:.

Ўлим, жонни таслим қилиш, қабр хаёти хақида.
(олдинги дарснинг давоми)