Мухтасар Сийрат Китоби (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад) – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم

February 25th, 2010

Ассалому алайкум азизлар,

Эътиборингизга Ислом уламоларидан бири шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг “Расулуллоҳнинг мухтасар сийратлари – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم ” номли китобини араб тилида тақдим этмоқдамиз.

Маълумингизки, саҳифамизда олиб борилаётган сийрат дарсида мазкур китоб таржима қилиниб, шарҳлаб борилмоқда. Келгуси дарс (42) китобнинг 75-бетидан бошланади иншооллоҳ. Бироқ, сифати унча яхши эмас(ўқиш бироз қийинроқ). Унинг сифатли нусхасинин топганлардан бизга Е-майл орқали лутфан юборишларини сўраб қоламиз.

Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Вассалому алайкум вароҳматуллоҳ.

Ушбу китобни pdf шаклида тушириб олиш имкони бу ерда.

40-Дарс. Пайғамбаримизнинг дунё роҳатини қўйиб, динга тинмай хизмат қилишга мажбур қилдирган, дастлабки даъват оятлари, улардан олинадиган дарслар, фойдалар.

February 25th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Пайғамбаримиз Муҳаммад ни бедор бўлиш мажбур қилган, даъват йўлида соғликларини беришга мажбур қилган, дунёдаги рохат фароғатларини олган, кам ухлатиб кўпроқ (тинмай) амал қилдирган, даъват йўлида бутун умрларини сарф қилдирган дастлабки даъват оятлари хақидаги фойдалар, улардан олинадиган масъалалар, дарслар.

-Муддассир сурасининг илк оятлари хақида уламоларнинг нақлллари;

– Иқро сурасидаги илк оятлар билан Муддассир сурасидаги илк оятларини қиёси;

– Илк даъват оятларидан олинадиган дарслар, фойдалар, даъватчининг қоидалари.

39-Дарс. Ваҳйнинг бошланишида нозил қилинган илк оятлар (Иқро сураси) ҳақила уламоларнинг нақлари ва улардан олинадиган фойдалар.

February 22nd, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Ваҳйнинг бошланишида нозил қилинган илк оятлар (Иқро сураси) ҳақила уламоларнинг нақлллари ва улардан олинадиган фойдалар.

-Уламолар ҳақида турли хил гаплар гапирилганда мусулмонларга ярашадиган гўзал ахлоқ ва адолат билан гапириш;

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (3-қисм)

February 21st, 2010


(охири)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк элчиси ўз вазифасини аъло даражада уддалаган эди..
Кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан йиллар ўтади.. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадинага ҳижрат қиладилар.. Қурайш ўз ёғига қовурилиб, адоватдан ич-этини еб, Оллоҳнинг солиҳ бандалари ортидан ҳақсиз таъқибини тўхтатмай ўз ботилини чархлагани чархлаган эди.. Бадр ғазоти келиб бор ҳушларини ҳам бошларидан учирадиган мағлубиятга учрайдилар.. Бу мағлубият аччиғида ўч олмоқ ҳиссида ёнадилар.. Уҳуд жанги келади.. Мусулмонлар жангга шайланадилар.. Read the rest of this entry »

38-Дарс. Ваҳйнинг келишига алоқадор бўлган уламоларнинг нақллари, ва улардан олинадиган фойдалар.

February 19th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Ваҳйнинг келишига алоқадор бўлган уламоларнмнг нақллари, ва улардан олинадиган фойдалар.

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (2-қисм)

February 15th, 2010

(давоми)

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни ўша вақтдаги энг масъулиятли вазифани бажаришга йўлладилар. Ақаба олдида Росулуллоҳга иймон келтириб, байъат берган ансорларга динни ўргатиш учун, қолган мадиналикларни ҳам даъват қилиб, шаҳарни ҳижратга тайёрлаш учун Мусъаб Мадинага пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиси сифатида йўл олди.
Саҳобалар ичида ундан кўра ёши каттароқ, ҳурмат-эътиборлироқ, Росулуллоҳга яқинроқлари бор эди. Лекин пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтнинг энг долзарб масаласи бўлган бу ишга Мусъабул-хайрни ихтиёр этдилар. Унга яқин кунлар ичида ислом марказига айланадиган Мадина шаҳридаги даъват ишларини ишониб топширдилар. Read the rest of this entry »

37-Дарс. Ваҳйнинг келишига алоқадор бўлган уламоларнинг нақллари.

February 15th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Ваҳйнинг келишига алоқадор бўлган уламоларнинг (асосан саҳобаларнинг) нақллари.
-Ваҳй келган илк кун;
-Ваҳйнинг келиш турлари;

36-Дарс. Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم га ваҳйнинг бошланиши.(давоми)

February 12th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

1.    Ваҳй хақида Варақа бин Наъфалнинг шеърлари;
2.    Ваҳйнинг илк бор келганидан кейин тўхтаб қолиши ва ундан кейинги воқэалар;
3.    Иккинчи бор вахйнинг келиши ва кейин вахйнинг кетма кет келиши;
4.    Вахйнинг кела бошлаши хақидаги суҳбатлардан ўзимизга оладиган дарслар, фойдалар;

Гулшан аро (ёхуд Сахобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу (1-қисм)

February 9th, 2010

Мусъаб ибни Умайр розияллоҳу анҳу

Исломнинг илк элчиси

Мусъаб розияллоҳу анҳу ғайрат-шижоатга тўла, ҳусндор, қурайш йигитларининг сарасидан эди..
Тарихчи ровийлар унинг ёшлигини таърифлаб, «Макка аҳлининг энг хушбўй, атрлиси эди», дейдилар.
Макка йигитлари ичида Мусъабдай ота-онасининг эркаси бўлиб, ноз-неъмат ичида туғилиб ўсгани бўлмаса керак.
Макка гўзалларининг орзуси, мажлис-йиғинларда оғиздан тушмайдиган бу хушрўй, келишган, эрка йигит иймон-эътиқод бобида, фидойилик майдонида донг чиқариб, афсонага айланиб қолиши мумкинми?
Ё Оллоҳ! Мусъаб ибн Умайрнинг ёки мусулмонлар атаганларидай Мусъаб ул-хайр – эзгули Мусъаб воқеаси нақадар таъсирли!
У ислом қолибида шаклланган, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тарбиясини олган буюк зотлардан бири…
Унинг ҳаёти бутун башарият учун шарафдир.
Read the rest of this entry »

35-Дарс. Пайғамбаримиз Муҳаммад صلى الله عليه و سلم га ваҳйнинг бошланиши.(давоми)

February 8th, 2010

Ушбу дарсда ўтган мавзунинг давоми борасида суҳбат қилинган