Archive for March 30th, 2010

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (5-, охирги қисм)

Tuesday, March 30th, 2010

Ана шундай қилиб оллоҳ шери, пайғамбар арслони улуғвор шаҳид бўлиб йиқилдилар..
Ҳаётлари ғала-ғовурли кечганидек, ўлимлари ҳам шундай ғала-ғовурли бўлди..
Душманлари у кишини ўлдириш билан кифояланиб қолмадилар.. пайғамбар ва амакисини асосий кўзда тутган, ушбу мақсад йўлида бор пул, бор кучни тўплаганлар уни ўлдириш билан аламларидан чиқа олмадилар..
абу суфён аёли Ҳинд бинти Утба Ваҳшийга Ҳамзанинг жигарини кесиб келишни буюрди..! ушбу қутурган рағбатни ваҳший бажо келтириб, унга жигарни ўнг қўлида топширар экан, ўз вазифаси бажарилиши эвазига ваъда этилган тақинчоқларни чап қўли ила олар эди..!
Киши жоҳилиятда не-не аҳмоқлик, не-не мажнунлик қилмайди.. не-не мантиқсиз ҳаракатлар ундан содир бўлмайди..
Ҳинд ҳам жоҳилият моғорлари ҳали қалбида қурум каби ётар экан, Ҳамза жигарини чайнаб, тили бирла бир-икки айлантирди, бу бемаънилик билан вужудини қамраб ётган адоват, нафратини енгиллатмоқчи бўлди.. жигарни бир-икки бор оғзида айлантирдию, юта олмасдан чиқариб ташлаб, нарироқда турган тош устига чиқиб, қичқирди:

Бадр кунин аламин олдик беомон,
Жанг кетидан қасос уруши ёмон..
Утба, акам, ёлғиз ўғлим, амаким,
Қасосин олмоқ-чун чиққандим бу кун..
Юрагим қондирдим, назрим ушалди,
Ваҳший таскин бериб, қасдимни олди.. (more…)

48-Дарс. Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم Аллоҳ буйруғини бажариб, даъвтларини изҳор этганлари, бу ишдаги жонбозликлари

Tuesday, March 30th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Расулуллоҳ  صلى الله عليه و سلم Аллоҳ буйруғини бажариб, даъвтларини изҳор этганлари, бу ишдаги жонбозликлари.