Posts Tagged ‘Salmon Forsiy’

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу. (4-чи қисм)

Wednesday, January 20th, 2010

Диққат билан назар ташланг..
Ҳў анави соя тагида, хурмо баргларини (хурмо барглари узун-узун бўлади) ўриб, эшиб, саватлар, турли идишлар тўқиб ўтирган салобатли кексани кўряпсизми? Ўша киши Салмон бўладилар.. Калталигидан тиззаларигача очилай деб қолган яктакда, кексалик маҳобати, айни вақтда соддагина кийими билан қўр тўкиб ўтирибди..
Унга бериладиган тортиқ (пенсия) жуда ортиқ даражада, йилига 4 минг- 6минг орасида бўлсада, уларнинг барчасини тарқатиб берар, ундан бир дирҳам бўлсада олиб қолишдан бош тортар эдилар..
“Бир дирҳамга хурмо барглари сотиб олиб, кейин идишлар ясаб, 3 дирҳамга сотаман, бир дирҳамни яна барглар олишга олиб қўйиб, бир дирҳамни оиламга ишлатаман, яна бирини садақа қиламан.. Агар Умар ибн Хаттоб келиб бундан қайтарсада, қайтмайман”, дер эдилар..
Эй Муҳаммад издошлари! Эй улуғ саҳобалар!!
(more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.(1-чи қисм)

Saturday, January 16th, 2010

Салмон форсий розияллоҳу анҳу.
Ҳақиқат излаб
Холид Мухаммад Холид

Арабчадан эркин таржима

Бу сафар қаҳрамон форс диёридан келади..
Форс диёридан кейинчалик кўпгина кишилар мусулмон бўлиб, иймонда,
илмда, дину дунёда етиб бўлмас юксакликларга кўтарилдилар..
Лекин биз ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган қаҳрамонимиз қиссаси ўзгача..
Ҳақиқат излашда ўзгаларга намуна бўлиб кўрсатишга арзийдиган қисса бу..

Мана, Мадоин шаҳридаги қуюқ дарахтлар соясида ўтирганча ҳамсуҳбатларига ўзининг ҳақни излашдаги катта саргузаштларини, ўз қавмининг дини бўлмиш оташпарастликдан қандай қилиб насронийликка, кейин қандай исломга ўтганини, руҳини, ақлини озод этиш йўлида отасининг ортиқ молу давлатини ташлаб ўзини камбағаллик, йўқчилик гирдобига ташлаганини, ҳақиқатни излар экан, қул бозорида қай ҳолда сотилганини, қандай қилиб Росулуллоҳ билан учрашиб, иймонга келганини, барча-барчасини ҳикоя қилиб бериб ўтирибди.. Келинг, у кишининг шукуҳли ўтиришига қўшилайлик.. айтаётган ажойиб ҳикоясини тинглайлик..
(more…)

27-Дарс. Жоҳилият даврида ҳақ дин излаб сафар қилган кишилар ва уларнинг кейинги тақдирлари (давоми)

Sunday, December 27th, 2009

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Жоҳилият даврида ҳақ дин излаб сафар қилган кишилар ва уларнинг кейинги тақдирлари (давоми).
Бу кишилардан:

– Салмон Форсий (Аллоҳ рози бўлсин бу зотдан)