Archive for the ‘Умумий’ Category

Мухтасар Сийрат Китоби (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад) – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم

Thursday, February 25th, 2010

Ассалому алайкум азизлар,

Эътиборингизга Ислом уламоларидан бири шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг “Расулуллоҳнинг мухтасар сийратлари – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم ” номли китобини араб тилида тақдим этмоқдамиз.

Маълумингизки, саҳифамизда олиб борилаётган сийрат дарсида мазкур китоб таржима қилиниб, шарҳлаб борилмоқда. Келгуси дарс (42) китобнинг 75-бетидан бошланади иншооллоҳ. Бироқ, сифати унча яхши эмас(ўқиш бироз қийинроқ). Унинг сифатли нусхасинин топганлардан бизга Е-майл орқали лутфан юборишларини сўраб қоламиз.

Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Вассалому алайкум вароҳматуллоҳ.

Ушбу китобни pdf шаклида тушириб олиш имкони бу ерда.

Саҳифамиздаги Дарсларнинг мавзуларини режалаштириш ва Савол жавоблар ҳақида.

Monday, February 1st, 2010

السلام عليكم و رحمة الله و بركاته
Азиз биродарлар,
Маълумингизким Сийрат дарслари қаторида баъзан www.wiziq.com саҳифасидаги дарсларимизда иштирок этаятган илм толиблари ва бошқа меҳмонларнинг талабларига биноан турли хил исломий мавзуларда дарслар қилинаяпти. (Ушбу дарслар саҳифанинг савол жавоблар, ислом арконлани ва бошқа бўлимларда эълон қилиниб келинаяпти)
Саҳифамиздаги дарсларни тартибга солиш мақсадида сизларга қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз:
-Сийрат дарслари жуда катта мавзу бўлганлиги сабабли ушбу дарслар агар ҳозирги тартиб каби (орада кўп бошқа мавзулар қўшилиши) давом этса сийрат дарслари анча вақтга (йилларга) чўзилиб кетиши мумкин. Шунинг учун эндидан сийрат дарсларига кўпроқ вақт ажратиб ойда бир марта,  ойнинг охирги хафтасидаги сийрат дарси ўрнида савол жавобларга бағишланган эркин мавзуда дарс қилишга қарор қилинди.
Савол-жавоблар ва Эркин мавзулар ҳақида:

Талабларга бинон, навбатдаги эркин мавзулар:

2010, 31  Октябр , Якшанба:
“Тавба истиғфор, Аллоҳнинг раҳмати ҳақида.”

2010, 28  Ноябр,Чоршанба:

“Зикруллоҳ-Аллоҳни зикр қилиш ҳақида.”

Дарсларга тўғридан тўғри қатнашолмай уларни онлайн (ёки тушириб олиб) эшитаятган биродарлар бизга ўзлари қизиққан мавзуларни ушбу эълонга фикр билдириш орқали ёки “islomiy.darslar@gmail.com” электрон хабар-қути манзилларимизга юборишлари мумкин.

Аллоҳ барчамизни илм олиб унга амал килишни насиб қилсин, ушбу дарсларимизни давомли қилсин!

Саҳифа таҳририяти

Савол-Жавоблар 1. Қиёматдан олдинги икки катта воқеа: Маҳдийнинг чиқишлари ва Дажжол фитнаси хақида

Monday, December 14th, 2009

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Фитналарнинг энг катталаридан бири, Дажжол фитнаси ва
ушбу фитнадан сал илгари Махдийнинг чиқишлари хақида дарс қилинган.

WIZIQ Sahifasi bo’yicha o’zbek tilidagi qo’llanma

Tuesday, November 17th, 2009

Assalomu alaykum aziz brodarlar, opa-singillar. E’tiboringizga „WIZIQ“ Sahifasi va unga a’zo bo’lish,
undagi texnik muammolarga yechimlar haqida qisqa qo’llanmani taqdim etamiz.

Mundarija:

1. „WIZIQ“ nima?
2. „WIZIQ“ Sahifasiga a’zo bo’lish tartibi
3. Sahifaga ishlashi uchun zarur bo’lgan dasturni (Adobe Flash Player) o’rnatish.
4. Darsxonaga kirish.

Usbu Qo’llanma PDF shaklidadir, buni tushirib olish uchun bu yerni cherting:
WIZIQ buyicha O’zbekcha qo’llanma (sichqonchaning o’ng tugmasini bosib saqlab oling)

Муҳаммад صلى الله عليه و سلم нинг муборак Сийратлари ва бошқа онлайн исломий дарслар

Thursday, October 1st, 2009


السلام عليكم و رحمة الله و بركاته

Азиз биродарлар,

Инша Аллоҳ,  Аллоҳнинг мадади билан дарсларнинг давомини эълон қилиб борамиз.

Аллоҳ  барчангиздан рози бўлсин!

www.darslar.com  таҳририяти.