Archive for January, 2010

30-Дарс. Самовий китобларнинг Расулуллоҳ хақларида башоратлари. Ўтган пайғамбарларни Расулуллоҳнинг сифатларини айтиб кетганликлари.

Monday, January 18th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Самовий китобларнинг Расулуллох صلى الله عليه و سلم хақларида башоратлари;
-Олдинги Пайғамбарлардан (шу жумладан Довуд алаиҳиссаломдан) келган башоратлар;

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу. (2-чи қисм)

Sunday, January 17th, 2010

Унинг қўлида Бани Қурайзадаги хурмозорда ишлаб юравердим.. Бу орада Оллоҳ таоло ўз пайғамбарини юбориб, у киши орадан ўн йил ўтгач Мадинага келиб тушибдилар, Қубодаги бани Амр ибн Авф қабиласига келиб қўноқ бўлибдилар..
Бир куни мен хурмо устида ишлаб турар, хўжайиним хурмо тагида сояда дам олиб ўтирар эди, тўсатдан амакиваччаларидан бири келиб қолдида, унга қараб: Эээ ўлиб кетсин шу Бани Қайла (ансорийларни яҳудлар шу ном билан атар эдилар), ҳозир улар Маккадан келиб, ўзини пайғамбар деб атаётган кишининг атрофига аридек ёпишиб олишган, деб қолса бўладими!
Худо ҳақи, шу гапни тугатмасданоқ бирдан баданимда титроқ турди, хурмо дарахти ҳам қалқиб кетгандек бўлди, хўжайиним устига гупиллаб тушишимга бир баҳя қолди! Хурмодан тезда тушар эканман, ҳалиги амакиваччасига қараб: Нима дединг? Нима гап? дедим шоша-пиша.
(more…)

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.(1-чи қисм)

Saturday, January 16th, 2010

Салмон форсий розияллоҳу анҳу.
Ҳақиқат излаб
Холид Мухаммад Холид

Арабчадан эркин таржима

Бу сафар қаҳрамон форс диёридан келади..
Форс диёридан кейинчалик кўпгина кишилар мусулмон бўлиб, иймонда,
илмда, дину дунёда етиб бўлмас юксакликларга кўтарилдилар..
Лекин биз ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган қаҳрамонимиз қиссаси ўзгача..
Ҳақиқат излашда ўзгаларга намуна бўлиб кўрсатишга арзийдиган қисса бу..

Мана, Мадоин шаҳридаги қуюқ дарахтлар соясида ўтирганча ҳамсуҳбатларига ўзининг ҳақни излашдаги катта саргузаштларини, ўз қавмининг дини бўлмиш оташпарастликдан қандай қилиб насронийликка, кейин қандай исломга ўтганини, руҳини, ақлини озод этиш йўлида отасининг ортиқ молу давлатини ташлаб ўзини камбағаллик, йўқчилик гирдобига ташлаганини, ҳақиқатни излар экан, қул бозорида қай ҳолда сотилганини, қандай қилиб Росулуллоҳ билан учрашиб, иймонга келганини, барча-барчасини ҳикоя қилиб бериб ўтирибди.. Келинг, у кишининг шукуҳли ўтиришига қўшилайлик.. айтаётган ажойиб ҳикоясини тинглайлик..
(more…)

Гулшан (ёхуд Саҳобалар хаёти) бўйлаб сайр.(Кириш сўзи ўрнида)

Friday, January 15th, 2010


Хушбўй ҳидлар хамма ёқни тутиб, уфуриб ётган гўзал боғда сайр этганмисиз? Боғда ўсган турли гулларни ҳидлаб, майин насим олиб келаётган бурун қитиқловчи гуллар ифорига маст бўлиб, гулларнинг қай бирини биринчи бўлиб ҳидлашни билолмай, ўртада лолу ҳайрон бўлганмисиз? Боғ аро шилдираб, симобдек товланиб оқаётган кумуш янглиғ соф ва мусаффо сувларидан симирганмисиз? Боғдаги қанду асал анвои нозу неъматлардан татиб кўриб, тами оғзингизда қолиб, неча кунлар ўша там келармикин, деб тамшаниб, ютуниб қолган пайтларингиз бўлганми?
(more…)

Савол-жавоблар 2. Ўлим, жонни таслим қилиш, қабр хаёти хақида.(1-чи қисм)

Friday, January 15th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Ўлим;
-Жон таслим қилиш;
-Муъмин киши ва мунофиқу-кофирларнинг жон таслим қилишларининг ҳолати;
-Қабр ҳаёти ҳақида;

29-Дарс. Самовий китобларнинг Расулуллоҳ хақларида башоратлари. Мавзуга доир баъзи қуръон оятларининг тафсири.

Monday, January 4th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Самовий китобларнинг Росулуллоҳ хақларида башоратлари;
-Мавзуга доир баъзи қуръон оятларининг тафсири;

28-Дарс. Ўтган китоблардаги Расулуллоҳнинг صلى الله عليه و سلم сифатларининг зикри.

Sunday, January 3rd, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

Ўтган китоблардаги Расулуллоҳнинг صلى الله عليه و سلم сифатларининг зикри.