Podcast: Play in new window | Download (226.9KB)
عَنْ أَمِيرِ الْمُؤْمِنِينَ أبي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سمَِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا، أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ. )رَوَاهُ إِمَامَا الْمُحَدِّثِينَ أَبُو عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ بَرْدِزْبَهْ الْبُخارِيُّ، وَأَبُو الْحُسَيْنِ مُسْلِمُ بْنُ الْحَجَّاجِ بْنِ مُسْلِمٍ الْقُشَيْرِيُّ النَّيْسَابُورِيُّ فِي صَحِيحَيْهِمَا اللَّذَيْنِ هُمَا أَصَحُّ الْكُتُبِ الْمُصَنَّفَةِ
Амирул муъминин Абу Хафс Умар ибн Хаттоб разияллоху анхудан ривоят: Мен Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва хар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг хижрати Аллох ва Расули учун булса, унинг хижрати Аллох ва Расули учун деб эътибор қилинажак. Кимнинг хижрати бирон дунё матохини кулга киритиш ёки бирон аёлни никохлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг хижрати нима учун килинган булса, уша учундир”. Бухорий ва Муслим ривоятлари
Хадиснинг ахамияти хакида
Дархақиқат, бу хадис Исломнинг мохиятини ифодаловчи мухим хадислардан бири бўлиб, динимизнинг аксар хукмлари учун пойдевор-асос хамдир. Уламоларнинг ушбу хадис хақида айтган сўзлари бунга ёрқин далил бўла олади.
Имом Абу Довуд айтадилар: “Амаллар ниятлар биландир, хадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зохирда бўлади ё ботинда. Зохирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади”. Имом Ахмад ва Шофеий айтадилар: “Амаллар ниятлар биландир, хадисига илмнинг учдан бири дохил бўлади. Негаки банданинг амаллари қалби, тили ва қолган аъзолари билан касб қилинади. Қалб билан ният қилиш айни шу уч қисмдан биридир”.
Шунинг учун олимлар ўз китобларини ана шу хадис билан бошлашни афзал кўрганлар. Чунончи, имом Бухорий шу хадисни “Ал-жoме-ус-Сахих” китобининг бошида келтирганлар. Имом Нававий хам ўзларининг учта китоблари – “Риёзус- солихийн”, “Ал-азкор” ва “Арбаъийн”ни худди шу хадис билан бошлаганлар. Бундан мурод ушбу китобларни ўрганувчи инсон илм олишда хам, бошқа солих амалларида хам аввалданоқ ниятни Аллох таоло учун холис қилмоғи лозимлигига ишорадир.
Бундан ташқари, Имом Бухорий ривоятларида келишича, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу хадисни хутбада айтганлари, кейин Умар разияллоху анху хам уни хутбада айтиб ўтганликлари ушбу хадиснинг ахамиятини янада таъкидлайди. Абу Убайд айтадилар: “Хадислар орасида бундан-да сермазмуни ва мухимроғи йўқдир”.
Хадиснинг ворид бўлиши
Имом Табаронийнинг “Ал-мужaмул-кабийр” китобида Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят қилинган хадисда келишича:
“Орамизда Умму Қайс деган аёлга совчи қўйган бир киши бор эди. У аёл: “То хижрат қилмагунингча, сенга турмушга чиқмайман”, – деб туриб олди. Шунда халиги одам хижрат қилиб, ўша аёлга уйланиб олди. Шу боис биз уни Умму Қайснинг мухожири деб атардик”.
Саид ибн Мансур ўзларининг “Сунан” китобларида имом Бухорий ва Муслим шартларига кўра олинган иснод билан Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят қиладилар: “Бирон (дунёвий) нарса тамасида хижрат қилган киши учун “Умму қайснинг мухожири” деб ном олган кишининг ажридан бошқа хеч нарса йўқдир”.
Хадисдан олинадиган сабоқлар:
1. Барча амаллар учун ният шартдир
Мукаллаф бандалардан содир этиладиган амаллар фақат ният билан амалга оширилсагина шаръан эътибор қилиниши ва эвазига ажр-савоб ёзилишига уламолар иттифоқ қилишган.
Намоз, рўза, хаж каби мустақил ибодатларда ният қилиш ибодат рукнларидан бири хисобланади. Алохида ибодат саналмайдиган, балки тахорат, ғусл каби васила (восита) бўлган амалларда эса ният қилишнинг хукми ихтилофлидир. Ханафий мазxабига кўра бундай василалардаги ният савоб хосил бўлиши учун мукаммаллик шарти хисобланади (яъни, ният қилинмаса хам тахорат, ғусл дуруст саналаверади, лекин ният қилинса, янада мукаммал бўлади). Шофеий ва бошқа имомлар мазxабларида эса хамма ибодатлардаги сингари василаларда хам ният амалнинг дуруст бўлиш шартларидан биридир, шу боис ниятсиз бажарилган василалар дуруст хисобланмайди.
2. Ниятнинг вақти ва ўрни
Ниятнинг вақти намоздаги такбиратул эхром сингари ва хақда эхромга кириш сингари ибодатнинг бошидадир. Бироқ рўза ибодатида тонг киришини аниқ билиш қийинлиги туфайли, ниятнинг вақти рўза бошланиш вақтидан бироз илгарироқдир.
Ниятнинг ўрни эса қалбдир. Уни тилга чиқариб талаффуз қилиш шарт эмас. Ният қилишда ният қилинаётган ибодатни тайин қилиб, бошқасидан ажратиш шарт. Масалан: “Намоз ўқишни ният қилдим” дейиш кифоя эмас. Албатта: “Пешин ёки аср намозини” деб тайин қилиш шарт.
3. Хижратнинг вожиблиги
Яшаётган жoйида ўз динини изxор қилиш, яъни Исломнинг асосий фарз амалларини бажaриш қўлидан келмаётган мусулмонга бундай куфр ўлкасидан хижрат қилиши вожибдир. Ушбу хукм барча замонларга тегишли. Аммо “(Макка) фатхидан сўнг хижрат йўқдир” хадисига келсак, унинг маъноси қуйидагича: “Маккаи Мукаррамадан бошқа ерга хижрат қилинмайди, чунки у ер хам эндиликда Ислом еридир”.
Хижрат деб қуйидаги нарсаларга хам айтилиши мумкин:
* Аллох таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийиш (”Мухожир Аллох қайтарган нарсадан қайта олган кишидир”);
* Мусулмон киши ўз биродарини уч кунгача хажр қилиши, яъни алоқасини узиши.
Бироқ гохида мусулмон киши маъсият қилишдан қайтмаётган биродарини уч кундан ортиқ хажр қилиши зарур бўлиши хам мумкин. Шунингдек, итоатсиз хотинни одобга чақириш учун хам хажр қилиш жoиз.
4. Ким бир солих амални ният қилган бўлса, бироқ хасталик, ўлим ёки шунга ўхшаш сабаблар туфайли уни бажаролмай қолса, унинг учун ажр олаверади
Қози Байзовий айтадилар: “Амаллар ниятсиз дуруст бўлмайди. Чунки узрли сабаб туфайли қила олмаса, киши амалсиз ниятга савоб олади. Аммо ниятсиз амал чанг-тўзон каби тўзғиб кетади. Амал билан ниятнинг мисоли танадаги рухнинг мисоли кабидир. Тана рухсиз яшай олмайди, худди шунингдек рух хам бу оламда жасадсиз кўрина олмайди”.
5. Амал ва ибодатларни ихлос билан бажaрмок
Охиратда ажру савобга ега бўлиш хамда дунёда тавфия ва нажoт топиш учун амал ва ибодатларимизда Аллохга ихлос қилмоғимиз лозим.
6. Хар қандай фойдали ва яхши амал ният, ихлос ва Аллох таолонинг розилигини исташ билан ибодатга айланади.
Fikr va mulohazalaringizni shu yerga yozing.Ассалому Алайкум хурматли ,сайт эгалари Оллох бошлаган Ажирли хизматинарга Кота Кота Совабларни Насиб этсин Мени айтадиган саволим шундан иборат Акалар ширифлар Лотинча шуни Крилчасини хам койсайнар ута йахши борлар эди деб уйлайман мен узим эплаб фойдаланайапман лекин купчилик сал йоши утиб колган мухлисларинага озгин кийинрок боляпти деган фикирлар билдириляпти этиборинар учун рахмат.
وعليكم السلام ,
аллох жумламизни барпо килаятган амалларимизни кабул килсин,Узингизга маълум ё илм берувчи ёки илм олувчи булишимиз,асло учинчи тоифадан булмаслигимиз лозим. Биз илм толиблари ушбу сахифамизда узимиз узимиздан билмай туриб гапирмаймиз. Иншаллох Аллох кодир килганча илмлилар билан маслахатлашиб улардан ва бошка ахли суннат вал жамоат уламоларидан иктибослар келтириб турамиз.
Сиз айтган таклифни инобатга олиб юкоридаги иктибосни тахрирлаб куйдик.
Ассалому алайкум ва рахматуллох,