Posts Tagged ‘дарслар тартиби’

Саҳифамиздаги Дарсларнинг мавзуларини режалаштириш ва Савол жавоблар ҳақида.

Monday, February 1st, 2010

السلام عليكم و رحمة الله و بركاته
Азиз биродарлар,
Маълумингизким Сийрат дарслари қаторида баъзан www.wiziq.com саҳифасидаги дарсларимизда иштирок этаятган илм толиблари ва бошқа меҳмонларнинг талабларига биноан турли хил исломий мавзуларда дарслар қилинаяпти. (Ушбу дарслар саҳифанинг савол жавоблар, ислом арконлани ва бошқа бўлимларда эълон қилиниб келинаяпти)
Саҳифамиздаги дарсларни тартибга солиш мақсадида сизларга қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз:
-Сийрат дарслари жуда катта мавзу бўлганлиги сабабли ушбу дарслар агар ҳозирги тартиб каби (орада кўп бошқа мавзулар қўшилиши) давом этса сийрат дарслари анча вақтга (йилларга) чўзилиб кетиши мумкин. Шунинг учун эндидан сийрат дарсларига кўпроқ вақт ажратиб ойда бир марта,  ойнинг охирги хафтасидаги сийрат дарси ўрнида савол жавобларга бағишланган эркин мавзуда дарс қилишга қарор қилинди.
Савол-жавоблар ва Эркин мавзулар ҳақида:

Талабларга бинон, навбатдаги эркин мавзулар:

2010, 31  Октябр , Якшанба:
“Тавба истиғфор, Аллоҳнинг раҳмати ҳақида.”

2010, 28  Ноябр,Чоршанба:

“Зикруллоҳ-Аллоҳни зикр қилиш ҳақида.”

Дарсларга тўғридан тўғри қатнашолмай уларни онлайн (ёки тушириб олиб) эшитаятган биродарлар бизга ўзлари қизиққан мавзуларни ушбу эълонга фикр билдириш орқали ёки “islomiy.darslar@gmail.com” электрон хабар-қути манзилларимизга юборишлари мумкин.

Аллоҳ барчамизни илм олиб унга амал килишни насиб қилсин, ушбу дарсларимизни давомли қилсин!

Саҳифа таҳририяти