Archive for March 17th, 2010

Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (4-қисм)

Wednesday, March 17th, 2010

оллоҳ исломни ана шундай Ҳамза орқали эъзозлади.. у росулуллоҳни ҳимоя қилиб, заиф-бечора асҳобларини мудофаа қилиб тоғдек куч, қоялардек матонат билан туриб бердилар..
абу жаҳл уни мусулмонлар сафида кўрар экан, энди уруш бўлиши аниқлигини сезган, ҳали улар кучаймасдан бурун пайғамбар ва асҳобларига озорни кўпайтириб, тезроқ халқ орасида уруш чиқаришга, ўз нафрат ва ҳасадларига шу йўл билан малҳам беришга киришган эди..
табиийки, Ҳамза барча озорларни қайтариб қололмади.. озорлар бир икки кучли одамнинг мусулмон бўлиши билан тўхтайдиган даражада оз эмас эди.. лекин унинг мусулмон бўлиши анчагина кишига қалқон бўлиши билан бирга, аввал унинг, кейин умарнинг исломга кириши кўпгина атрофдаги қабилаларга ўз таъсирини ўтказиб, улар исломга тўп-тўп бўлиб кира бошладилар.
Ҳамза мусулмон бўлиши билан бор нарсасини – офияту тинчлик, кучу қувват, бутун ҳаётини оллоҳга ва унинг динига шундай бағишладики, ҳатто унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “оллоҳ шери, пайғамбар арслони” деган ном бердилар.
душманга биринчи бор чиққан қўшиннинг амири Ҳамза бўлдилар.
мусулмонлар учун биринчи тикилган байроқни ҳам Ҳамза кўтардилар.
бадр ғазотида икки тўп учрашган вақтда оллоҳ шери, пайғамбар арслони ғаройиб қаҳрамонликларни кўрсатди..

(more…)