Archive for February 25th, 2010

Мухтасар Сийрат Китоби (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад) – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم

Thursday, February 25th, 2010

Ассалому алайкум азизлар,

Эътиборингизга Ислом уламоларидан бири шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг “Расулуллоҳнинг мухтасар сийратлари – مختصر سيرة الرسول صلى الله عليه وسلم ” номли китобини араб тилида тақдим этмоқдамиз.

Маълумингизки, саҳифамизда олиб борилаётган сийрат дарсида мазкур китоб таржима қилиниб, шарҳлаб борилмоқда. Келгуси дарс (42) китобнинг 75-бетидан бошланади иншооллоҳ. Бироқ, сифати унча яхши эмас(ўқиш бироз қийинроқ). Унинг сифатли нусхасинин топганлардан бизга Е-майл орқали лутфан юборишларини сўраб қоламиз.

Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Вассалому алайкум вароҳматуллоҳ.

Ушбу китобни pdf шаклида тушириб олиш имкони бу ерда.

40-Дарс. Пайғамбаримизнинг дунё роҳатини қўйиб, динга тинмай хизмат қилишга мажбур қилдирган, дастлабки даъват оятлари, улардан олинадиган дарслар, фойдалар.

Thursday, February 25th, 2010

Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган:

-Пайғамбаримиз Муҳаммад ни бедор бўлиш мажбур қилган, даъват йўлида соғликларини беришга мажбур қилган, дунёдаги рохат фароғатларини олган, кам ухлатиб кўпроқ (тинмай) амал қилдирган, даъват йўлида бутун умрларини сарф қилдирган дастлабки даъват оятлари хақидаги фойдалар, улардан олинадиган масъалалар, дарслар.

-Муддассир сурасининг илк оятлари хақида уламоларнинг нақлллари;

– Иқро сурасидаги илк оятлар билан Муддассир сурасидаги илк оятларини қиёси;

– Илк даъват оятларидан олинадиган дарслар, фойдалар, даъватчининг қоидалари.