Гулшан аро (ёхуд Саҳобалар ҳаёти бўйлаб) сайр. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (4-қисм)

оллоҳ исломни ана шундай Ҳамза орқали эъзозлади.. у росулуллоҳни ҳимоя қилиб, заиф-бечора асҳобларини мудофаа қилиб тоғдек куч, қоялардек матонат билан туриб бердилар..
абу жаҳл уни мусулмонлар сафида кўрар экан, энди уруш бўлиши аниқлигини сезган, ҳали улар кучаймасдан бурун пайғамбар ва асҳобларига озорни кўпайтириб, тезроқ халқ орасида уруш чиқаришга, ўз нафрат ва ҳасадларига шу йўл билан малҳам беришга киришган эди..
табиийки, Ҳамза барча озорларни қайтариб қололмади.. озорлар бир икки кучли одамнинг мусулмон бўлиши билан тўхтайдиган даражада оз эмас эди.. лекин унинг мусулмон бўлиши анчагина кишига қалқон бўлиши билан бирга, аввал унинг, кейин умарнинг исломга кириши кўпгина атрофдаги қабилаларга ўз таъсирини ўтказиб, улар исломга тўп-тўп бўлиб кира бошладилар.
Ҳамза мусулмон бўлиши билан бор нарсасини – офияту тинчлик, кучу қувват, бутун ҳаётини оллоҳга ва унинг динига шундай бағишладики, ҳатто унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “оллоҳ шери, пайғамбар арслони” деган ном бердилар.
душманга биринчи бор чиққан қўшиннинг амири Ҳамза бўлдилар.
мусулмонлар учун биринчи тикилган байроқни ҳам Ҳамза кўтардилар.
бадр ғазотида икки тўп учрашган вақтда оллоҳ шери, пайғамбар арслони ғаройиб қаҳрамонликларни кўрсатди..

* * *

Қурайш қўшинининг қолган қутгани шармандали мағлубиятга учраб, хору зорликда бадрдан макка томон қоқиниб, суриниб йўл олдилар.. абу суфён тамоман юраги чўккан, юзи хам ҳолда уруш майдонида Қурайш зўрларидан, зодагонларидан бир нечтасининг жасадини қолдириб қайтар эди.. абу жаҳл.. утба ибн рабиа.. шайба ибн рабиа.. умайя ибн халаф… уқба ибн абу муайт.. асвад ибн абдиасад махзумий.. валид ибн утба.. назр ибн Ҳорис… ос ибн саид.. тўъма ибн адий.. эҳҳее.. ўнлаб шундай Қурайш катталари ортда, бадрда қолиб кетди…
Қурайш бундай қақшатгич зарбани, аччиқ мағлубиятни осонлик билан ҳазм қиладиганлардан эмасди.. ўзи учун, шон-шарафи учун, ўлганлар учун ўч олмоқ қасдида қаттиқ тайёргарлик кўрди, бор куч-қувватини йиға бошлади.. урушга бел боғлади…

* * *

Уҳуд жанги вақти етиб келиб, Абу Суфён бошчилигида Қурайшнинг барчаси йўлга чиқди, ҳатто бола-чақа, хотин-халажларни ҳам олиб олдилар, атрофдан иттифоқчи қабилалар ҳам қўшилди…
Қурайш раҳбарлари бу янги урушларида асосан икки кишини – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳамда амакиси Ҳамза р.а.ни кўзлаган эдилар..
Ҳа… Бирор киши уларнинг урушдан олдинги маслаҳатлари, тил бириктиришларини эшитганида Росулуллоҳдан кейин Ҳамза учун қандай тайёргарлик кўрганларини билган бўлар эди..
Улар урушдан илгари Ҳамзанинг ишини тўғрилайдиган бир кишини танлаб қўйган эдилар.. У бир қора ҳабаш қул бўлиб, калта найзани отишда, нишонга уришда жуда ноёб маҳорат соҳиби эди.. Унга урушдаги бирдан бир вазифаси қилиб Ҳамзани пойлаш топширилди, фурсати етганда бир найза отиш билан унинг ишини тўғрилаш уқтирилди, уруш қандай натижа беришидан қатъи назар, қай ҳолда тугашига қарамай, бошқа нарса билан зинҳор овуниб қолмаслик таъкидланди..
Бунинг эвазига унга жуда қимматбаҳо соврин – озодлиги, ҳуррияти бериладиган бўлди.. Бу ҳабашнинг исми Ваҳший бўлиб, у Жубайр ибн Мутъимга қул эди.. Жубайрнинг амакиси эса Бадрда ҳалок бўлган эди.. Унга Жубайр қуйидаги гапларни айтди:
– Одамлар билан чиқ, агар Ҳамзани ўлдиролсанг, сен озодсан.
Кейин қулни Абу Суфённинг хотини Ҳинд бинти Утбага ҳам жўнатдилар, у ҳам Ҳамзани ўлдиришга жуда-жуда иштиёқманд аёл эди..
Зотан, у Бадр жангида дадаси, амакиси, укаси, ўғлидан ажраган эди.. Унга: Ҳамза ўшаларнинг кўпларини ўлдирган, дейилганидан кейин, қандай бўлмасин, нима эвазига бўлсада, Ҳамзанинг боши келтирилишини, дилдаги аламига шундай таскин берилишини истар эди..
Урушга чиқишдан олдин неча кунлаб Ваҳшийни Ҳамзага қарши қайраб юрди, нима қилиш кераклигини доим таъкидлади..
Агар Ҳамзани ўлдиролса, ўзидаги бор қимматбаҳо зеб-зийнатларни беришга ваъда берди.. У қулоғидаги гавҳар кўзли сирғани ушлаб, бўйни тўла тилла мунчоқларни, шода марваридларини силкитар экан, кўзларини Ваҳшийга қадаб: “Шуларнинг бари сеники бўлади агар Ҳамзани ўлдирсанг” деди..!
Ваҳшийнинг сўлаги оқди, сўнгсиз бир иштиёқ ила ўша жанг ҳақида ўйлай бошлади.. Энди урушдан сўнг у қул бўлмайди! Озод бўлиш билан бирга бой ҳам бўлади! Қурайш аёллари маликасидек бўлган Қурайш сардори аёлининг барча қимматбаҳо зеб-зийнатлари уники бўлади.!!
Демак, юқоридагилардан урушдан кўзланган асосий мақсадлардан бири Ҳамза эканлиги очиқ ойдин маълум бўлади..

* * *

Уҳуд ғазоти ҳам етиб келди..
Икки қўшин учрашиб, жанггоҳда, ўлим ва уруш майдони ўртасида Ҳамза жанг либосини кийиб, одатига кўра кўксига туяқуш парини қадаб олганича жавлон ура бошлади..
У қайси томонга юриб, мушриклардан ким учрамасин, унга бас кела олмас, бошларни ўткир қиличи ила учириб, душманларни қақшатар, гўё ўлим унинг итоатида турган қулдек, кимга имо қилса, уни учираётгандек эди..
Мусулмонлар шундай ҳолда давом этиб, урушда ғалаба ҳам яқинлашиб келар эди.. Қурайшликлар тумтарақай бўлиб кетишган, кўзлари ола-кула бўлиб қочганларича уруш майдонидан чекина бошлаган эдилар..
Ўша мерганлар жамоаси (Оллоҳ уларни фирдавсга киритган бўлсин, ўзи шундай қилган ҳам) тоғ чўққисидаги ерларини ташлаб, мағлуб душман ўлжаларини йиғмоққа тушмаганларида эди… Ўз жойларини ташлаб Қурайш чавандозларига ортларидан кенг ер очиб беришмаганларида эди, уҳуд ғазоти барча Қурайш учун – эркакларию аёллари, балки отларию туялари учун ҳам мақбара бўлган бўлур эди..!! Лекин Оллоҳ ирода қилган барча ишларда унинг етук ҳикмати, баъзан инсонлар идрок эта олмаган маънолар яширинган бўлади..
Мусулмонлар қарасалар, ортларидан Қурайш чавандозлари ўзларининг чанқоқ, мажнун қиличларини ўйнатганларича от солиб келмоқдалар.. мусулмонлар қайта ўзларини ўнглагунларича, баъзилар қинларига солган қиличларини суғуриб улгургунча душманлар анча талафот еткизишга улгурдилар..
Бу талотўпни кўриб Ҳамза кучига куч қўшилди, ҳамияти янада ошиб турли томондан келаётган душманларни қилич билан чопа бошлади..
Ваҳший эса.. бу чанг-тўзон ичида уни узоқдан пойлар, бир ҳамлада ер тишлатиш учун муносиб ғаддор фурсатни кутар эди..
келинг, шу ерда Ваҳшийнинг ўзи воқеани сўзлаб берсин:
“Мен қора ҳабаш киши эдим, найзани ҳам ҳабашлардек бехато отар эдим, найзам хато кетган пайтлари жуда кам бўлган.. уруш бошланиб, одамлар қўшилиб кетгач, Ҳамзани ахтариб, уни қидира бошладим. Қарасам, кишилар орасида рўпарасига келганларни қиличдан ўтказиб, тутдек тўкиб, худди оқ туядек (арабларда оқиш кулранг туя жуда бақувват ва катта бўлади, важоҳатга минганда баҳайбат бўлиб кетади) ажралиб турарди, олдида бирон нарса туриб бера олмас эди.. худо ҳақи, мен уни пойлаб бир дарахт ортидан унга сапчиб ташланиш учун ёки сал яқинроқ келса найзамни сермаш учун пусиб турар эканман, ёнимдан унга томон Сибоъ ибн Абдиуззо юрди.. уни кўриши биланоқ Ҳамза унга қараб: эй аёллар хатначисининг боласи, қани, кел буёққа!! деб ҳайқирди.. кейин бир уришда унинг ҳам бошини учириб юборди..
Айни ўша дамда мен учун энг қулай пайт келган эди.. найзамни елкам узра бир олдинга, бир ортга силкитар эканман, унинг қилич сермаб энди қад ростлаган пайтида найзани унга қарата отдим.. у ўқдек учиб бориб унинг киндиги тепасидан кириб, икки оёғи орасидан ёриб чиқди..!! мен томонга туриб юрмоқчи бўлдию, қуввати кетиб гурсиллаб йиқилди.. кейин жон берди..
мен келиб, найзамни суғуриб олдим, сўнгра лашкаргоҳга қайтиб келдимда, ўтирдим.. зеро, менинг бошқа ишим қолмаган эди.. озод бўлишим учун уни ўлдирган эдим..”.
Ваҳший ҳикоясининг давомини эшитишнинг зарари бўлмас…
у давомида шундай дейди:
“маккага келгач, озод бўлдим, анча йил маккада яшадим, фатҳи макка бўлганида маккадан тоифга қочдим.. тоифликлар мусулмон бўлиш учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томон юришганда энди менга йўллар тамоман беркилган эди.. нима қилишга ҳайрон бўлиб, ўзимча: шомгами, ямангами, бошқа бирор ерга чиқсамми деб қолдим.
мен шу қайғуда ичимга чироқ ёқса ёришмайдиган ҳолда турганимда биров: эсинг ўзингдами, шомда нима қиласан.. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломга кирган бирор кишини ўлдирмайди, деб қолди..
йўлга чиқиб мадинага, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим.. менинг рўпараларида ҳақ шаҳодатини – калимаи шаҳодатни айтиб турганимни кўриб:
– Ваҳшиймисан? деб сўрадилар.
– шундай, эй росулуллоҳ..
– менга Ҳамзани қандай ўлдирганингни айтиб бер..
сўзлаб бердим.. сўзимни тугатгач, менга: шўринг қурсин.. менга қорангни кўрсатма, дедилар… Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёдан риҳлат қилгунларига қадар мен доим у кишига рўпара келмай юрдим..
мусулмонлар ямомалик Мусайлимаи каззобга қарши урушга отланганларида мен ҳам улар билан бирга чиқдим.. ёнимга Ҳамзани ўлдирган найзамни ҳам олволдим.. икки томон урушда қўшилиб кетгач, Мусайлимаи каззобни қўлида қилич ушлаб турган ҳолда кўрдим.. уни ҳам худди Ҳамзани пойлагандек пойлаб, кўзини шамғалат қилиб, найзани бир отишда ер тишлатдим..
ушбу найзам билан энг яхши кишини ўлдирган бўлсам, мана, айни ўша найза орқали энг ёмон кишини ўлдирганим учун ҳам оллоҳ гуноҳимни кечар, деган умиддаман..”.

Tags:

Leave a Reply